10:17 / 21.04.2021
1982

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 450 мингдан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 20 апрель куни Ўзбекистонда жами 27 828 нафар киши COVID-19га қарши эмлангани ҳақида хабар берди. 

Шу тариқа айни кунгача мамлакатда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 458 555 нафарга етди. 

20 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Наманган вилояти (3864 нафар),
  • Фарғона вилояти (3532 нафар),
  • Самарқанд вилояти (3245 нафар) банд қилди. 

Коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони:

  • Фарғона вилоятида 66 381 нафар, 
  • Наманган вилоятида 47 841 нафар, 
  • Андижон вилоятида 46 639 нафар, 
  • Самарқанд вилоятида 43 394 нафарни ташкил қилмоқда.

 

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top