Ўзбекистон | 00:27 / 24.04.2021
39219
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон қаҳрамони, сенатор Ҳасан Нормуродов вафот этди

Фото: Президент матбуот хизмати

Фидойи нуроний, узоқ йиллар халқ таълими тизимида ишлаган, кейинчалик «Нуроний» жамғармасининг Самарқанд вилояти бўлими раиси сифатида меҳнат фахрийларини ижтимоий ҳимоя қилиш ишларига катта ҳисса қўшган Ўзбекистон Қаҳрамони Ҳасан Норбекович Нормуродов 82 ёшида вафот этди.

Бу маълумотни Kun.uz мухбирига Самарқанд шаҳар ҳокимлигидаги манба тасдиқлади.

Ҳ.Нормуродов Самарқанд вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатаётган эди.

Ҳасан Нормуродов жонкуяр ва самимий инсон сифатида вилоят аҳолиси ўртасида катта ҳурмат қозонган эди. 2019 йилда Президент фармонига кўра у «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланган. 

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандга қилган сафари якунида 16 апрел куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд филиалида даволанаётган фидойи меҳнат фахрийси Ўзбекистон Қаҳрамони, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ҳасан Нормуродовнинг ҳолидан хабар олган, мустаҳкам соғлик ва бардамлик тилаган эди.

«Kun.uz» таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади.

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди