Ўзбекистон | 10:07 / 27.04.2021
22565
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Шифохонага ётқизилган беморлар сони 2800дан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда республиканинг барча ҳудудларда 300га яқин коронавирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этилгани ва бир бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 26 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 89630 (+275) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Бунгача бир ҳафта давомида ҳар куни 300дан ортиқ янги касалланиш ҳолатлари аниқланаётганди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 4 нафари Андижон вилоятида,
  • 2 нафари Бухоро вилоятида,
  • 5 нафари Жиззах вилоятида,
  • 6 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 3 нафари Навоий вилоятида,
  • 7 нафари Наманган вилоятида,
  • 35 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 4 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 4 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 3 нафари Фарғона вилоятида,
  • 2 нафари Хоразм вилоятида,
  • 55 нафари Тошкент вилоятида,
  • 141 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар,
  • Бухоро вилоятида 10 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 14 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 9 нафар,
  • Фарғона вилоятида 1 нафар,
  • Хоразм вилоятида 2 нафар,
  • Тошкент вилоятида 41 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 122 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 86180 (+204) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 646 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 2804 нафар бемор даволанмоқда. Вазирлик уларнинг қанчаси оғир аҳволда эканлиги ҳақида маълумот бермаган. 26 апрел кунги маълумотларда шифохоналардаги беморларнинг 238 нафари оғир, 113 нафари эса ўта оғир аҳволда экани келтирилганди.

Мавзуга оид