10:12 / 03.05.2021
22362

Коронавирус: Ўзбекистонда жами касалланиш ҳолатлари сони 92 мингдан ошди 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда яна 400га яқин янги ҳолат қайд этилиб, бир бемор вафот этгани, айни вақтда шифохоналарга ётқизилган беморлар сони 3400га яқинлашгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 2 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 92006 (+363) нафарни ташкил этмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 5 нафари Андижон вилоятида,
  • 7 нафари Жиззах вилоятида,
  • 8 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 4 нафари Навоий вилоятида,
  • 5 нафари Наманган вилоятида,
  • 46 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 6 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 3 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 4 нафари Фарғона вилоятида,
  • 10 нафари Хоразм вилоятида,
  • 74 нафари Тошкент вилоятида,
  • 188 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 79 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 8 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 6 нафар,
  • Тошкент вилоятида 48 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 192 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 87965 (+337) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 653 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3388 нафар бемор даволанмоқда.

Top