11:23 / 04.05.2021
12383

Зуҳра Иброҳимова Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари этиб сайланди

2021 йил 4 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар дастлаб Қонунчилик палатаси ваколатига тааллуқли масалани кўриб чиқди

Мажлисда халқ вакиллари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, “Адолат” СДП фракцияси раҳбари лавозимига номзодни кўриб чиқдилар. 

Парламент хабарига кўра, ушбу лавозимга Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Зуҳра Иброҳимованинг номзоди қўйилди. 

Қайд этилишича, Зуҳра Иброҳимова кўпчиликнинг овози билан спикер ўринбосари, “Адолат” СДП фракцияси раҳбари лавозимига сайланди.

З.Иброҳимова 1965 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл туманида туғилган. Маълумоти олий, Тошкент педиатрия тиббиёт институтини тамомлаган, мутахассислиги - педиатр шифокори.

Top