Иқтисодиёт | 15:15 / 06.05.2021
10298
2 дақиқада ўқилади

Aпрелда инфляцион кутилмалар ва сезгилар ошди. Марказий банк сўрови

Марказий банк 2021 йил апрель ойида инфляцион кутилмаларни аниқлаш бўйича ўтказилган сўровнома натижаларини маълум қилди. Аҳолининг инфляция бўйича кутилмалари 16,6 фоизга, бизнеснинг кутилмалари эса 16,9 фоизга етган. Март ойида эса бу кўрсаткич аҳолида 15,9 фоиз, бизнесда 15,5 фоиз бўлган.

Марказий банк сўровида 4000 респондент иштирок этди, шундан 69 фоиз бизнес вакиллари, 31 фоизи аҳолидир.

Сўровнома натижаларига кўра, аҳолининг инфляция бўйича кутилмалари 16,6 фоизга, бизнеснинг кутилмалари эса 16,9 фоизга етган. Кутилмалар яқин 12 ойдаги баҳолашларни акс эттиради.

Айни вақтда аҳоли сезган инфляция 17,7 фоизга, бизнес сезган инфляция 17,5 фоизгача ошган. Сезилмалар ўтган 12 ойдаги сезгиларни қамраб олади.

Таққослайдиган бўлсак, жорий йил март ойида инфляцион кутилмалар бизнесда 15,9, аҳолида 15,5 фоизни ташкил этганди. Шу ўринда, март ойида аҳоли сезган инфляция 16,2, бизнесники эса 16,3 фоизни ташкил этганди.

Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, аҳолининг инфляция кутилмалари бўйича Наманган вилояти (19 фоиз), Тошкент (18фоиз) ва Aндижон вилоятлари (17 фоиз) етакчилик қилган.

Aҳолига сезилган инфляция даражаси бўйича Наманган (19,7 фоиз), Тошкент шаҳри (18,5 фоиз) ва Самарқанд (18,2 фоиз) вилоятлари, бизнесга сезилган инфляция эса Самарқанд (22,6), Наманган (19,5 фоиз) ва Хоразм (18,1 фоиз) вилоятларида юқори кўрсаткичларга эгалиги маълум бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил апрелида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 1,5 фоизга қимматлагани маълум қилинганди.

Мавзуга оид