«Роскосмос»нинг маълумот беришича, ракетанинг иккинчи поғонаси конструкцияларининг бир қисми атмосферада ёниб кетади.
«Роскосмос» раҳбари Дмитрий Рогозин Хитойнинг назоратдан чиқиб кетган Long March 5b («Чанчжэн-5») ракетаси Янги Зеландия шарқига қулаши мумкинлигини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ракета 9 май куни Москва вақти билан соат 05:54да Тинч океанига, Янги Зеландия шарқига қулаши мумкин.
«Роскосмос»нинг маълумот беришича, ракетанинг иккинчи поғонаси конструкцияларининг бир қисми атмосферада ёниб кетади.
«Объект 9 май куни Москва вақти билан 02:30да Индонезиядан жануброқда, Тимор денгизи ҳудудида Ер атмосферасининг зич қатламига кириши мумкин», — дейилади «Роскосмос» хабарида.
Ракета апрел охирида орбитага Хитойнинг биринчи коинот станцияси – «Тянхэ»нинг асосий модулини етказганди. Эндиликда ракетанинг марказий модули Ер атрофида 27,6 минг км/соат тезлик билан эркин айланиб, тобора пастламоқда.