Ўзбекистон | 10:08 / 10.05.2021
23703
1 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Шифохоналарга ётқизилган беморлар сони 3800дан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати сўнгги бир кунда яна 400га яқин касалланиш ҳолати қайд этилиб, шифохоналарда коронавирусдан даволанаётганлар сони 3800 нафардан ошгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 9 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 94759 (+362) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 6 нафари Андижон вилоятида,
  • 4 нафари Бухоро вилоятида,
  • 2 нафари Жиззах вилоятида,
  • 5 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 4 нафари Навоий вилоятида,
  • 5 нафари Наманган вилоятида,
  • 46 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 7 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 4 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 10 нафари Фарғона вилоятида,
  • 8 нафари Хоразм вилоятида,
  • 54 нафари Тошкент вилоятида,
  • 200 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Навоий вилоятида 7 нафар,
  • Наманган вилоятида 2 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
  • Фарғона вилоятида 10 нафар,
  • Тошкент вилоятида 57 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 161 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 90292 (+239) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга тушди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3805 нафар бемор даволанмоқда.

Мавзуга оид