Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италияда Google’га 102 миллион евро жарима солинди
Италияда АҚШнинг Google корпорациясига бозордаги устунликни суиистеъмол қилгани учун 102 млн евро жарима солинди. Бунга Google ўзининг Google Play дастурлар дўконида электромобиллар учун қувватлаш станцияларини қидирувчи четки дастурни жойлаштиришдан бош тортгани сабаб бўлган.
“Google ўзининг Android операцион тизими ва Google Play дастурлар дўкони эвазига устунликка эга. Бу унга қандай дастурлар фойдаланувчиларга етиб бориши ёки бормаслигини назорат қилиш имконини беради”, деб маълум қилинган Италия антимонопол бошқармасида (AGCM).
Маълумотларга кўра, Италиядаги смартфонларнинг 75 фоизи Android тизимида ишлайди.
Бошқарманинг таъкидлашича, Google 2 йил давомида Enel X компаниясининг электромобиллар учун JuicePass дастурини машинани ҳайдаш вақтида дастурларни қўллаш имконини берувчи Android Auto’да ишлашига рухсат бермаган ва унинг қўлланишини чеклаб, ўзининг Google Maps дастурига устунлик берган.
AGCM жаримадан ташқари, Google’га JuicePass дастурини Android Auto’да ишлайдиган қилиш мажбуриятини юклаган.
Мавзуга оид
11:00 / 10.06.2026
Париж исроиллик вазирга қарши санкциялар жорий қилди
08:15 / 04.06.2026
Google хавфли касалликларга қарши чивинлар ёрдамида курашмоқчи
08:46 / 02.06.2026
ЕИ Google ва Microsoft учун давлат тендерларини чеклаши мумкин
22:05 / 29.05.2026