Хатланган мол-мулкни баҳолаш тартиби тасдиқланди

Бош прокуратура ва Давлат активларини бошқариш агентлиги қарори билан Давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларини амалга оширишда хатланган мол-мулкни баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ҳужжат “Прокуратура тўғрисида”ги қонун ҳамда “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ қабул қилинган.
Низомга мувофиқ, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро қилиш жараёнида реализация қилинадиган, шу жумладан давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулк баҳолаш объекти ҳисобланади.
Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни баҳолашнинг хусусияти Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон “Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори билан белгиланади.
Мол-мулкни баҳолашни ташкил этиш давлат ижрочиси томонидан амалга оширилади.
Белгиланишича, давлат ижрочиси алоҳида кўчар мол-мулкнинг шартномавий нархини фақат алоҳида олинган мол-мулк қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан, мол-мулк жами қиймати эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан ошмаган тақдирдагина, баҳоловчи ташкилотни жалб этмаган ҳолда мустақил белгилаши мумкин, автомототранспорт воситалари бундан мустасно.
Қуйидаги мол-мулкни баҳолаш учун баҳоловчи ташкилот жалб қилинади:
- автомототранспорт воситалари;
- дастгоҳ ва ускуналар ҳамда ишлаб чиқариш линиялари;
- кўчмас мулк;
- фонд биржаси расмий листингига киритилмаган ва марказлаштирилган тартибда котировка қилинмаётган қимматли қоғозлар.
Мол-мулк давлат ижрочиси томонидан мустақил баҳоланганда ва мол-мулк баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланган ҳолларда давлат ижрочиси тасдиқланган шаклларга мувофиқ алоҳида қарорлар чиқаради.
Тавсия этамиз
Тошкентда энди автомобилни онлайн рўйхатдан ўтказиш мумкин
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Лондонда тинчлик музокаралари барбод бўлди
Жаҳон | 21:29 / 23.04.2025
Хитой Ойда АЭС қуриш режасини тасдиқлади
Жаҳон | 17:06 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Балашихада портлаш оқибатида бош штаб генерали ҳалок бўлди
Жаҳон | 15:26
-
Ўзбекистонликлар БААда жиноят содир этиши кўпайгани сабабли визасиз режим бекор қилиниши мумкин
Ўзбекистон | 14:36
-
Салласини деса, калласини олиб келадиган ижрочиларимиз бор
Ўзбекистон | 13:59
-
Очликка рўпара бўлган Ғазо, санкциялардан халос бўлишга уринаётган Сурия ва Россиянинг Қирғизистонга таҳдиди — кун дайжести
Жаҳон | 13:55
Мавзуга оид

15:54 / 07.02.2025
Финландия россияликларга кўчмас мулк билан боғлиқ келишувларни тақиқлашга қарор қилди

18:36 / 11.12.2024
Фаолият юритмаётган корхоналар бир йил муддатга ҳаракатсиз режимга ўтказилади

07:50 / 24.10.2024
Давлат мулки объектларини “нол” харид қиймати бўйича реализация қилиш тартиби бекор этиляпти

10:20 / 19.10.2024