Жамият | 14:52 / 15.05.2021
3489
1 дақиқада ўқилади

Фото: «Амирсой» курортида варрак сайли ўтказилди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг тоғли ҳудудида жойлашган “Амирсой” тоғ-чанғи курортида оилалар ўртасида варрак сайли ўтказилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, варраги энг юқори учган ва баландда кўп вақт турган “7 лочин” ва “Учар голланд” жамоалари ғолиб деб топилди ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Мажмуа тижорат директори Давронбек Ниёзов ўтказилган тадбир ҳақида шундай деди:

“Мазкур сайлимиз 15 май – Халқаро оила кунига бағишлаб ўтказилди. Жуда кўпчилик оилалар иштирок этган бу тадбиримиздан мақсад оилалар, айниқса, болалар ўртасида дўстона муносабатларни ўрнатишдир. Жорий йилда шу каби жуда кўп дастурларни режалаштирганмиз ва улар меҳмонларимизга манзур бўлади, деган умиддамиз”.

Мавзуга оид