Ўзбекистон | 11:34 / 19.05.2021
6319
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга яна 500 минг доза вакцина олиб келинди

Бугун, 19 май куни 3-босқич синовлари мамлакатимизда ўтказилган, ўзбек-хитой олимлари ҳаммуаллифлигидаги ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 500 минг дозаси Тошкентга олиб келинди.

18 май куни ушбу вакцинадан 1 миллион доза келтирилиб, эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган ZF-UZ-VAC2001 миқдори 3 миллион дозага етган эди. 

ССВ матбуот хизмати маълумотига кўра, 1 апрелдан 18 майгача бўлган муддатда мамлакатимизда жами 1 412 312 доза вакцинадан фойдаланилди.  

Улардан 1-босқичда эмланганлар 1 125 995 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 286 317 нафарни ташкил қилди.

Мавзуга оид