Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 378 миллион долларга камайди
Жорий йилнинг дастлабки 4 ойи давомида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 3,5 фоизга камайган. Хусусан, ушбу давр мобайнида экспорт ҳажми 19,1 фоизга қисқарган бўлса, импорт ҳажми 7 фоизга ўсган.
2021 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси (ТСА) 10,3 миллиард долларни ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 378,8 миллион долларга ёки 3,5 фоизга камайди.
ТСАда экспорт ҳажми 3,48 миллиард долларга (19,1 фоизга камайди) ва импорт ҳажми 6,84 миллиард долларга (7 фоизга кўпайди) етди. Ҳисобот даврида – 3, 35 миллиард доллар қийматида пассив ташқи савдо баланси қайд этилган.
ТСАнинг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой (20,5 фоиз), Россия (17,8 фоиз), Қозоғистон (11,8 фоиз), Туркия (9,3 фоиз), Корея (4,8 фоиз), Қирғизистон (2,4 фоиз) ва Афғонистон (2,3 фоиз) билан қайд этилган.
Ташқи иқтисодий фаолият бўйича 20 та йирик ҳамкор-давлатлар орасидан олтита давлат, хусусан, Афғонистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркия, Канада ва Эрон билан фаол ташқи савдо баланси кузатилган. Қолган 14та давлат билан пассив ташқи савдо баланси сақланиб қолган.
Шунингдек, жорий йилнинг январь-апрель ойларида ТСАнинг 39,3 фоизи МДҲ давлатларига тўғри келиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,9 фоизга кўпайган.
Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар билан ташқи савдо айланмаси 3,38 миллиард долларни ташкил этган. Шундан экспорт ҳажми 1,04 миллиард доллар, импорт ҳажми эса 2,33 миллиард долларни ташкил этган.
Мавзуга оид
15:40 / 17.03.2021
2021 йилнинг январ-феврал ойларида Ўзбекистоннинг иқтисодий ҳолати бўйича маълумот берилди
12:34 / 22.02.2021
Январ ойида ташқи савдо айланмаси 22 фоизга камайди
23:14 / 11.08.2018
Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси январь-июль ойларида 17,8 млрд долларни ташкил этди
00:07 / 13.05.2018