Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Лойиҳалар фабрикаси» 1 июндан тўлиқ ишга тушади» – Сардор Умрзоқов
Тошкент шаҳридаги «Тошкент 5 ташаббус ҳаракати» тадбирлари доирасида Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов ёшлар билан учрашиб, «Лойиҳалар фабрикаси» қандай ишлаши ҳақида гапирди. Тизим 1 июндан тўлиқ ишга тушади.
22 май куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов «Тошкент 5 ташаббус» тадбирлари доирасида ёшлар билан учрашди. Вазир ғояларни лойиҳага айлантирувчи «Лойиҳалар фабрикаси» ҳақида гапирди. Унинг таъкидлашича, «Лойиҳалар фабрикаси» учун мобил илова яратилмоқда, бу ғоялар бевосита вазирнинг ўзига етиб келишига ёрдам бериши мумкин.
«Ҳамма ҳудудларда «Лойиҳалар фабрикалари»ни тузяпмиз. «Лойиҳалар фабрикаси» ёшларнинг ғояларини лойиҳага айлантириш учун техник-иқтисодий асос, бизнес режа каби масалаларда ёрдам берувчи тизимдир. Ҳамма вилоятларда тегишли банклар қарамоғида «Лойиҳалар фабрикалари»ни тузяпмиз.
Бу тизим ишлаши учун бизга нима керак? Ҳозир тизимни пилот режимида йўлга қўйдик, лекин 1 июндан тўлақонли ишлайди. Мақсадимиз фақат ёшлар иттифоқи фаоллари, Тошкент ёки вилоят марказларидаги ёшлар эмас, Республиканинг 206та туман шаҳарларининг энг олис ҳудудларидаги ҳар битта ёшга имконият беришдир. Ҳар бир ёшнинг қандайдир ғояси бор, лекин уни қандай амалга оширади, қаердан пул олади? Ҳозирги замонда банкларга яқинлашиб бўладими? Жуда кўпчилик қаерга мурожаат қилишни ҳам билмайди. Банкка борди, гаплашди, дейлик. Кредит олиш учун биринчидан, унинг фоизи катта бўлади, иккинчидан, гаров қўйиш керак. Ёшларимизда гаровга қўядиган нимаси бор? Демак, янги тизимга эҳтиёж пайдо бўлди.
Шунингдек, янги электрон тизим қиляпмиз, ҳар бир ёшда қаерда бўлишидан қатъи назар, бизга мурожаат қилишга имконияти бўлиши керак. Бунинг учун иложи борича инсон омилини четга сурамиз. Яъни смартфон орқали алоҳида мобил иловага кириб, энг қисқа маълумотларини киритади: исм-фамилия, қайси ҳудуддан ва нима лойиҳа қилмоқчи. Тугмани босиши билан унинг ғояси бутун тизим бўйича мендан бошлаб тегишли ҳудудлардаги «Лойиҳалар фабрикаси»га боради. Ҳар бир ғоя биринчи ўринда, менинг мобил телефоним ва компьютеримга келади. Лойиҳани амалга ошириб, ўз-ўзини қоплаб кетадиган тизимни кўзда тутганмиз», – деди вазир учрашувда.
Aввалроқ, Ўзбекистонда «Лойиҳалар фабрикаси» маркази ташкил этилиши маълум қилинганди.
Маълумот учун, «Лойиҳалар фабрикаси» нодавлат нотижорат ташкилоти шаклидаги юридик шахс ҳисобланади. У ўз фаолиятини минтақавий филиалларда, яъни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кесимида олиб боради. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази «Лойиҳалар фабрикаси» билан инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқишда ва ёшлар бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармалари билан ҳамкорлик қилади.
Мавзуга оид
15:06 / 04.12.2021
Мақсад 10 млрд доллар: Ўзбекистон-Қозоғистон ишбилармонлар кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда
10:04 / 03.12.2021
Умрзоқов Корея бош вазири ўринбосари билан Шавкат Мирзиёевнинг Сеулга бўлажак ташрифини муҳокама қилди
08:00 / 24.11.2021
Ўзбекистон ва Қозоғистон икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масаласини муҳокама қилди
10:05 / 29.10.2021