Ургутда деҳқон бозорига туташ 5 та савдо дўкони ёниб кетди

Самарқанд вилояти Ургут тумани марказида жойлашган деҳқон бозорига туташ 5 та савдо дўкони ёниб кетган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.
Қайд этилишича, кеча 23 май куни соат 23:06ларда Ургут шаҳри «Қўйи Каланган» МФЙ, Темирчилар кўчасида жойлашган «Ургут деҳқон-бозори» МЧЖ ҳудудига туташ бўлган 2 қаватли савдо дўконининг 2-қаватидаги 5 та савдо дўкони ёниб кетган.
Қайд этилишича, ёнғинга туман ФВБ ходимлари 23:14да етиб бориб, соат 23:35да ўраб олиниб, соат 00:33да ўчирилган. Ёнғинда савдо дўконларининг тахминан 150 м² майдонида шифт ва том қисми ёнган. Уларга туташ савдо дўконларининг 400 м² майдони сақлаб қолинган.
Аниқланишича, ёниб кетган дўконларнинг иккитасидан новвойхона сифатида фойдаланилган. 3та савдо дўконидан ҳеч ким фойдаланмаган. Таъкидланишича, ёнғиннинг тахминий сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда.
P.S. Ўзбекистондаги аксарият деҳқон ва буюм бозорларида сўнгги қарич ергача тадбиркорларга бериб юборилгани учун, ёнғинга қарши кураш бўлимининг машиналари киришда муаммоларга дуч келади. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, кеча тунда Ургут бозорига туташ савдо дўконларида рўй берган ёнғинни ўчириш пайтида ҳам шу ҳолат кузатилган.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Терговдаги қийноқлар, арзонлашган доллар ва АҚШдаги ўзбек лоббиси — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:10
-
Машҳур рассомнинг ўғирланган 50 минг долларлик картинаси чиқиндихонадан топилди
Жаҳон | 21:44
-
Украина Қуруқликдаги қўшинлари қўмондони истеъфо берди
Жаҳон | 21:27
-
Британия ядровий қуролларни ташишга қодир қирувчи самолётларни харид қилади
Жаҳон | 21:17
Мавзуга оид

22:45 / 28.05.2025
«Афросиёб» тезюрар поездининг манёвр локомотивида ёнғин чиқди

20:09 / 25.05.2025
Тошкентдаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин чиқди

08:10 / 24.05.2025
Тошкентда Nissan автомобили ёниб кетди

21:35 / 22.05.2025