09:18 / 26.05.2021
4791

2019-2020 ўқув йили қабулида абитуриентлардан қарийб 900 млн сўм ортиқча тўлов ундирилган 

Фото: KUN.UZ

Сенат кенгашининг мажлиси ўтказилди. Мажлисни Сенат раиси Танзила Норбоева олиб борди

Кенгаш мажлисида айрим бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар маблағлари шакллантирилиши ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ўрганиш натижалари тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.

2018-2020 йилларда тест синовлари шаффоф ва адолатли ўтказилишини таъминлаш учун жамғарма ҳисобидан 93,3 млрд сўм сарфланган. 

“Шунга қарамай, 2019-2020 ўқув йили қабули тест синовларида иштирок этиш учун ариза берган абитуриентлардан 896,4 млн сўм ортиқча тўлов ундирилган, 30 млрд сўм маблағ тижорат банклари депозитларига электрон саралаш тизимисиз тўғридан тўғри тузилган келишув асосида жойлаштирилган”, дейилади маълумотда.

Шунингдек, “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун талабларига риоя қилмасдан 11,2 млрд сўмлик харидлар амалга оширилгани айтилди.

Top