Ўзбекистон | 10:08 / 27.05.2021
13510
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Кунлик ҳолатлар 300га яқин, яна бир бемор вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 96 фоизга кўтарилгани ҳақида хабар қилди.

«2021 йил 26 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 99344 (+280) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ хабарида.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 4 нафари Андижон вилоятида,
  • 1 нафари Бухоро вилоятида,
  • 5 нафари Жиззах вилоятида,
  • 8 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 3 нафари Навоий вилоятида,
  • 6 нафари Наманган вилоятида,
  • 46 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 7 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 1 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 13 нафари Фарғона вилоятида,
  • 9 нафари Хоразм вилоятида,
  • 59 нафари Тошкент вилоятида,
  • 110 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Бухоро вилоятида 4 нафар,
  • Жиззах вилоятида 8 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
  • Навоий вилоятида 2 нафар,
  • Наманган вилоятида 4 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 40 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 17 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 1 нафар,
  • Фарғона вилоятида 3 нафар,
  • Хоразм вилоятида 7 нафар,
  • Тошкент вилоятида 57 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 122 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 94952 (+269) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 685 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3707 нафар бемор даволанмоқда.

Мавзуга оид