Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада беш нафар тожикистонлик терроризмда айбланиб узоқ муддатга қамалди
Қайд этилишича, уларга ИШИДнинг Суриядаги «тожик қаноти» раҳбари Тожиддин Назаров интернет-мессенжер орқали кўрсатма бериб турган.
Москвада беш нафар тожикистонлик 2018-2019 йилларда террорчилик ҳаракатларига тайёргарлик кўриш иши бўйича судланди. Улар 9 йилдан 17 йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилди.
"Арабов Лутфулло 15 йилга, Мирзоева Мирзомаҳмуд – 12 йилга, Ражабов Нурулло – 17 йилга, Хочаев Нўъмон – 11 йилга, Шокиров Шодмон – 9 йилга озодликдан маҳрум этилди. Улар жазони қатъий режимдаги колонияда ўташи белгилаб қўйилди", деб хабар берди РИА Новости.
Улар теракт тайёрлаш, террористик жамият тузиш ва ноқонуний қурол айланмасида айбланган.
«Коммерсантъ» нашрининг ёзишича, айбланувчилар 2018 йил 25 октябрда қўлга олинган.
«Тинтув чоғида айбланувчиларнинг яшаш жойидан ўқотар қурол, ўқлар, алоқа воситалари, ИШИД рамзлари, 6 млн рубл, 20 минг доллар ва қайси теракт учун қанча пул кетиши ҳисобланган қайдлар топилган», – дейилади «Коммерсантъ» хабарида.
Қайд этилишича, уларга ИШИДнинг Суриядаги «тожик қаноти» раҳбари Тожиддин Назаров интернет-мессенжер орқали кўрсатма бериб турган.
Мавзуга оид
15:18 / 15.06.2026
Кучли ёғингарчилик туфайли Россия ҳудудларини сув босди – фотолар
13:08 / 13.05.2026
Зеленскийдан тролл-фармон, «музлаган» фронт: урушда нима гап?
18:34 / 07.05.2026
Бу йил Москвадаги Ғалаба парадида Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари қатнашмайди
20:39 / 27.04.2026