11:42 / 03.06.2021
3003

Самарқандда 28 ёшли аёлни Туркияга фоҳишалик қилиш учун юбормоқчи бўлган шахслар қўлга олинди

Самарқанд шаҳрида 28 ёшли аёлни шаҳвоний мақсадлар учун сотмоқчи бўлганлар қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 23 май куни Самарқанд вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши кураш бошқармаси ва ДХХ ходимлари томонидан одам савдосига қарши кураш бўйича тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда Самарқанд шаҳар Спитамен шоҳкўчасида яшовчи, 1983 йилда туғилган М.Н. ва 1988 йилда туғилган К.Б. Нуробод тумани Улус маҳалласида яшовчи, 28 ёшли Б.Б.ни шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш учун Туркия давлатига юбормоқчи бўлиб, тадбир иштирокчиларидан 800 АҚШ долларини олиб, унинг фуқаролик паспортини сотган вақтда қўлга олинган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top