Ўзбекистон | 10:32 / 04.06.2021
12699
2 дақиқада ўқилади
Коронавирус: Кунлик ҳолатлар сони 200дан ортиқ, яна икки бемор вафот этди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда вирус аниқланиш ҳолатлари сони 101 мингдан ортиб, даволанганлар сони 97 минг нафардан ошгани ҳақида хабар берди.
«2021 йил 3 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 101198 (+201) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.
31 май куни 160 нафар, 1 июнь куни 231 нафар, 2 июнь куни эса 271 нафар кишида вирус аниқланганди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 5 нафари Андижон вилоятида,
- 12 нафари Бухоро вилоятида,
- 5 нафари Жиззах вилоятида,
- 5 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 3 нафари Навоий вилоятида,
- 6 нафари Наманган вилоятида,
- 17 нафари Самарқанд вилоятида,
- 6 нафари Сирдарё вилоятида,
- 1 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 4 нафари Фарғона вилоятида,
- 12 нафари Хоразм вилоятида,
- 32 нафари Тошкент вилоятида,
- 87 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Бухоро вилоятида 6 нафар,
- Наманган вилоятида 4 нафар,
- Самарқанд вилоятида 33 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 4 нафар,
- Фарғона вилоятида 3 нафар,
- Хоразм вилоятида 4 нафар,
- Тошкент шаҳрида 134 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 97077 (+188) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 695 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3426 нафар бемор даволанмоқда.
Мавзуга оид
11:40 / 13.12.2022
Ўзбекистонда кунлик коронавирус статистикаси сезиларли пасайди
10:54 / 07.12.2022
Тошкент шаҳрида бир кунда 100 дан ортиқ кишида коронавирус аниқланди
10:10 / 04.12.2022
Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ҳолатлар сони февралдаги даражага қайтди
11:15 / 02.12.2022