10:28 / 08.06.2021
11349

9 июн куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 9 июн куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди.

Тошкент шаҳри. Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23-25 даража, кундузи 36-38 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, эрталаб баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда шамол чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 31-36 даража иссиқ бўлади.

Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда шамол чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 31-36 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда шамол чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 21-26 даража, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда шамол чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда шамол чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23-28 даража, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда шамол чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23-28 даража, кундузи 38-43 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда шамол чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11-16 даража илиқ, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.

Top