Ўзбекистон | 18:09
811
2 дақиқада ўқилади

Ҳафта давомида ўзгарувчан об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

7–8 апрел кунлари Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати +13…+18 даражагача пасаяди. 9–10 апрел кунлари айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир бўлиши кутилмоқда, ҳаво ҳарорати +20…+25 даражагача кўтарилади.

Фото: Kun.uz

Душанба кундузи Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати +18…+23, баъзи жойларда +24…+26 даражагача бўлади.

7–8 апрел кунлари республиканинг аксарият вилоятларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда момақалдироқ билан кузатилади. Ҳарорат асосан кундуз кунлари +13…+18 даража бўлади.

6–7 апрелда баъзи жойларда 15–20 метр/сониягача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.

9–10 апрелда фақат республиканинг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузги ҳарорат +20…+25 даражагача кўтарилади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тоғларда қор кўчиши хавфи бор.

Тошкент шаҳрида душанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +24…+26 даража бўлади. 7–8 апрелда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 7 апрелда шамол тезлиги 12–14 метр/сониягача кучаяди. Ҳарорат кундузи +15…+17 даража бўлади.

9 апрелда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 10 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +20…+25 даражагача кўтарилади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид