Ўзбекистон | 10:36 / 08.06.2021
10902
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Бир кунда 199та янги ҳолат аниқланиб, 3 бемор вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда қарийб 200та янги ҳолат аниқлангани ва 300га яқин бемор тузалгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 7 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 102163 (+199) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 7 нафари Андижон вилоятида,
  • 5 нафари Бухоро вилоятида,
  • 4 нафари Жиззах вилоятида,
  • 19 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 3 нафари Навоий вилоятида,
  • 6 нафари Наманган вилоятида,
  • 22 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 5 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 3 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 3 нафари Фарғона вилоятида,
  • 4 нафари Хоразм вилоятида,
  • 3 нафари Тошкент вилоятида,
  • 110 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 14 нафар,
  • Андижон вилоятида 24 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 12 нафар,
  • Навоий вилоятида 2 нафар,
  • Наманган вилоятида 4 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 63 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 4 нафар,
  • Фарғона вилоятида 8 нафар,
  • Тошкент вилоятида 83 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 54 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 98129 (+268) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 699 нафарни ташкил қилди. Сўнгги марта 7 май куни кунлик ўлим кўрсаткичи 3тани ташкил этганди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3335 нафар бемор даволанмоқда.

Мавзуга оид