Ўзбекистон | 09:09 / 08.06.2021
5367
1 дақиқада ўқилади

Йил бошидан бери 17 мингдан зиёд ўзбекистонлик фуқаро чет элга ишлаш учун чиқиб кетди

Йил бошидан бери 17 мингдан зиёд ўзбекистонлик фуқаро чет элга ишлаш учун чиқиб кетди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар бермоқда.

Фото: РИА Новости

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 5 ойи давомида агентлик томонидан 17 минг 350 нафар фуқаро хорижий давлатларда ишга жойлаштирилди. Шундан:

  • 15 126 нафари Россия Федерациясига;
  • 1 795 нафари Қозоғистон Республикасига;
  • 420 нафари Жанубий Кореяга (Е-8 визаси ва меҳнат шартномаларини қайта тиклаш ҳисобига); 
  • 7 нафари БААга жўнаб кетди.

Ташқи меҳнат бозоридаги 259та салоҳиятли иш берувчилар ва рекрутинг агентликлари билан музокаралар ўтказилиб, улардаги 69 808та бўш иш ўринлари аниқланди.

Ўзбекистондаги касб-ҳунар марказларида 24 минг 616 нафар фуқаро ўқишга жалб қилинди, дейилади хабарда.

Мавзуга оид