10:42 / 09.06.2021
1745

Наманганда  ортда қолган 6 ойда тиббиёт бирлашмаларида 327 та қонунбузилишига йўл қўйилган

Фото: KUN.UZ

Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси томонидан тиббиёт бирлашмаларининг тиббий маълумотларни белгиланган муддатда ва тартибда киритилиши юзасидан ўрганиш ўтказилди. 

Ўрганишлар давомида тиббиёт муассасалари томонидан тиббий маълумотларни электрон тизим орқали ФҲДЁ органларига юборишда жами 327 та қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди. 

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан тиббиёт муассасаларининг жами 5 нафар масъул ходимлари ва раҳбарларига нисбатан маъмурий жавобгарлик чораси, 6 нафар масъул ходимларга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди.

Шунингдек, ўрганиш якунида аниқланган ҳолатлар бўйича Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига тақдимнома ҳамда барча тиббиёт муассасаларига огоҳнома киритилди.

Top