16:00 / 09.06.2021
5711

«VEON» Ўзбекистон билан рақамлаштириш ва инновацион лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорлик қилишга тайёр

2021 йил 26-27 май кунлари Тошкентга навбатдаги иш сафари доирасида «VEON» компаниялари гуруҳининг бош ижрочи директори, «Unitel» МЧЖ (Ўзбекистондаги «Beeline» СБ) кузатув кенгаши раиси жаноб Каан Терзиоглу бошчилигида «VEON» компаниялари гуруҳи делегацияси давлат идоралари раҳбарлари ва масъул ходимлари билан турли вазирлик ва ташкилотларда бир қатор учрашувлар ўтказди. Делегация таркибига «VEON» компаниялари гуруҳининг маслаҳатчиси Борис Тадич, «VEON» компаниялари гуруҳининг ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, ҳукумат билан ўзаро алоқалар ўрнатиш ва комплаенс бўйича ижрочи вице-президенти («Vimpelkom» ОАЖ) Виктор Бирюков, «Beeline Uzbekistan» бош директори Анджей Малиновски ва «Beeline Uzbekistan»нинг давлат идоралари билан ҳамкорлик бўйича директори Сардор Мухамедалиев кирдилар.

Иш куни тартиби Россиянинг Ўзбекистондаги қайта тайинланган элчиси Олег Мальгинов билан учрашувдан бошланди. Дипломатга «Beeline Uzbekistan» янги бош директори Анджей Малиновски таништирилди. Келажакда ўрнатилган дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш учун яна бир бор икки томонлама келишув тасдиқланди.

Яна бир муҳим учрашув – Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев билан бўлиб ўтди. Ўзбекистоннинг интернет-маконини либераллаштириш, «Beeline Uzbekistan»нинг мамлакатнинг рақамлаштиришда иштирок этиш масалалари кўриб чиқилди. Томонлар республиканинг ушбу соҳадаги қонунчилик базасини такомиллаштириш бўйича таклифлар билдирдилар. «VEON» компаниялари гуруҳининг бош ижрочи директори Каан Терзиоглу маълумотига кўра, 2020 йилда компания Ўзбекистонга 50 миллион доллардан ортиқ сармоя киритган ва интернет фойдаланувчилари учун хизмат кўрсатиш янада яхшиланган. Халқаро телекоммуникация холдинги рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни ташкилий ва институционал асосларини такомиллаштириш, профил инфратузилмасини ривожлантириш, кенг полосали интернетдан фойдаланишни кенгайтириш, мобил алоқа тармоғини ва бошқа телекоммуникация хизматларини яхшилаш ва модернизация қилиш, шунингдек, инвестиция лойиҳаларида иштирок этишда тайёрлигини таъкидлади. Учрашув якунларида икки томонлама шерикликни янада чуқурлаштириш бўйича ишларни давом эттириш келишиб олинди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов билан суҳбат чоғида меҳмонларга мамлакатда зиёрат туризмини ривожлантириш, турли давлатлардан кутилаётган хорижий сайёҳлар ҳақида маълумот берилди. Бундан ташқари, «Соғлом турмуш тарзи» лойиҳасининг ишга туширилиши, унинг доирасида ҳукумат аҳолига қадамлар учун пул тўлаши бўйича сўз юритилди. Таъкидланганидек, лойиҳа ҳақида тўлиқ маълумотни www.1hls.uz сайтидан олиш мумкин. «VEON» ушбу лойиҳага «Қадамлар учун Гиглар» хизматини тақдим этиши ва шу билан соғлом миллат тараққиётига ўзининг ҳисса қўшишга тайёрлигини билдирди.

Делегация Ўзбекистон Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов билан учрашди. У «VEON» компаниялари гуруҳига Жиззахдаги 8-сонли ихтисослаштирилган IT-мактабни модернизация қилишда фаол иштирок этгани учун миннатдорчилик билдирди. Кенг кўламли ишлар амалга оширилганлиги ва натижалар тўғрисида гапирилди. Ўз навбатида Каан Терзиоглу келажакда бундай ижтимоий лойиҳаларда компаниянинг иштироки кўпроқ бўлишини ва улар нафақат Жиззах вилоятида, балки бошқа ҳудудларда ҳам амалга оширилишини таъкидлади. Шунингдек, Шерзод Шерматов иккита янги муҳим таълим дастурлари ҳақида сўзлади. Биринчиси – ўқитувчилар ва ўқувчиларни инглиз ва рус тилларида билим ва мулоқотга тайёрлаш. Иккинчиси – мактаб ўқувчилари томонидан IT-дастурларини чуқур ўрганиш. «VEON» ушбу йўналишларни қўллаб-қувватлайди ва ишлаб чиқувчилар учун буткемпларни тақдим этиш (IT-мутахассислик бўйича тезлаштирилган ўқитиш учун интенсив дастурлар) ва хакатонларни (тўлиқ дастурий таъминотни яратувчи мутахассислар учун форумлар) Ўзбекистондаги истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этишга тайёрлигини билдирди.

Республиканинг Инновацион ривожланиш вазирлигидаги мулоқот доирасида Каан Терзиоглу «VEON» ушбу йўналишда катта тажрибага эгалиги, янги ишланмаларни қабул қилиш ва татбиқ этиш билан бир қаторда инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи компания эканлигини айтиб ўтди. Телекоммуникация холдинги доимий равишда ривожланиб боради ва ҳамкорликдан манфаатдор. Ўз навбатида, Ўзбекистоннинг Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов вазирлик тўғрисида гапириб берди. Бугунги кунда у ўз фаолиятини тадқиқот йўналишлари ва янгиликларга йўналтирмоқда, технопарклар яратилмоқда, инновацион технологиялар ҳудудларда фаол татбиқ этилмоқда. Вазирлик томонидан агросаноат соҳасида рақамли лойиҳалар, катта ҳажмдаги маълумотлар, сунъий интеллект ва робототехника, 5G ва дронлик лабораторияларни ривожлантириш ва «VEON» компаниялари гуруҳи билан ҳамкорлик бўйича тажриба алмашишга қизиқиши айтиб ўтилди.

«Unitel» МЧЖ томонидан тайёрланган Ўзбекистонда халқаро интернет тармоғига киришни либераллаштириш лойиҳасининг муҳокамаси республиканинг Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигидаги учрашувнинг асосий мавзуси бўлди. «VEON» компаниялари гуруҳи делегацияси вакиллари билан вазир ўринбосарлари Жамол Мақсудов ва Жамшид Эгамбердиев учрашдилар. «Рақамли Ўзбекистон-2030» стратегиясининг ривожланишига алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар IT, сўнгги мобил қурилмалар ва технологияларни жорий этиш бўйича фикр алмашдилар. Келгуси ҳамкорлик учун барча ҳаракатларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдиришди.

Ўзбекистонда халқаро интернет тармоғига киришни либераллаштириш лойиҳаси, шунингдек, Монополияга қарши курашиш қўмитасида бўлиб ўтган учрашувда ҳам муҳокама қилинди. Делегация вакилларининг фикрига кўра, ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши АКТ соҳасига чет эл инвестицияларини қўшимча равишда жалб этиши (6 миллион АҚШ долларидан ортиқ), янги иш ўринлари яратилиши, аҳоли учун интернет нархи пасайтирилиши ва мобил интернетни ривожлантиришига янги туртки беради. Учрашув якунида Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Шахрух Шарахметов «Beeline Uzbekistan»ни «Йил бренди-2020» номинациясида «Мобил алоқа операторлари» тоифасидаги истеъмолчилар фикрига кўра ғолиб бўлганлиги билан табриклади.

«Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигида вазир ўринбосари Абдусамат Мўминов иштирокидаги бўлиб ўтган учрашувда ҳозирги пайтда ушбу вазирликда рақамлаштириш бўйича трансформация кетаётганлиги ва шу сабабли «VEON» каби халқаро компаниялар билан алоқалар ва ҳамкорлик ўрнатиш қўллаб-қувватланиши алоҳида таъкидланди. Каан Терзиоглу компания, унинг фаолияти, бизнес-дастурларни ишлаб чиқиш, геотаҳлил, контентни такомиллаштириш ва мобил тўловларга қаратилаётган эътибор ҳақида гапирди. Транспорт вазирлиги вакиллари ушбу йўналишларга, хусусан, геотаҳлил, транспорт тармоқлари ва тизимларини ривожлантиришга қизиқиш билдирдилар. Қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканликларини айтиб ўтдилар.

Учрашувлар якуни бўйича, «VEON» компаниялари гуруҳининг бош ижрочи директори, «Unitel» МЧЖ (Ўзбекистондаги «Beeline» СБ) кузатув кенгаши раиси жаноб Каан Терзиоглу қуйидаги фикр билдирди:

«Ҳар доимгидек, бу сафар ҳам Ўзбекистонга ташрифим ажойиб бўлди. Ўтган йил ичида, пандемия даврида, бу менинг тўртинчи келишим. Ҳар сафар бу ерга келганимда, мамлакат иқтисодиёти тобора ривожланишини кўраман. Шу кунларда мен кўплаб давлат идораларида бўлдим, кўплаб масъул раҳбарлар ва ходимлар билан учрашдим, суҳбатлашдим. Ҳар бир учрашувда Ўзбекистоннинг рақамли иқтисодиётнинг етакчи вакилига динамик айланиши бўйича оборилаётган стратегияси ҳақида эшитдим. Албатта, биз Beeline, ҳар доим ҳамкорликга тайёрмиз ва шерик бўлишга интиламиз. Дунёнинг турли мамлакатларида қўлланиладиган илғор тажрибамизни татбиқ этишга ҳаракат қиламиз. Ва ушбу хайрли ишга куч ва ҳиссамизни қўшиш имкониятига эга эканлигимиздан миннатдормиз. Яна бир бор бу ерга келганимдан хурсандман ва сентябр ойида Ўзбекистонга қайтишимни кутаман».

«Unitel» МЧЖ 2006 йил 12 сентябрдан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизмат кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan – бош қароргоҳи Амстердамда (Голландия) жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради.

VEON – бу 9 та мамлакатда 213 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларини етказиб берувчи компания. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида рўйхатга олинган.

Beeline Uzbekistan'да 1,6 мингдан ортиқ ходим фаолият юритади. 2006 йилдан бошлаб, Ўзбекистон бозорига кирганидан бери, VEON мамлакат телекоммуникация саноатига 1,2 миллиард доллардан ортиқ маблағ киритди. Beeline савдо белгиси Ўзбекистондаги фаолияти давомида 1,9 миллиард доллардан ортиқ миқдорда солиқ тўлаган.

Сайт: beeline.uz 

Facebook: fb.com/beeline.uz 

Instagram: @beeline_uzbekistan

Telegram: t.me/uzbeelineuzb

Twitter: twitter.com/beeline_uz

 Реклама ҳуқуқи асосида

Top