VEON келгуси беш йил мобайнида мамлакатда профессионал таълим ва IT-мутахассисларнинг малакасини ошириш учун инвестициялар ҳажмини орттиришни режалаштирган. VEON бош директори Каан Терзиоглу Гуруҳ компаниялари янги рақамли Ўзбекистон учун мутахассисларни тайёрлашда иштирок этишга тайёрлигини тасдиқлади.
“Сўнгги икки йил ичида VEON IT соҳасида 170 та қўшимча иш ўринларини барпо этишга кўмаклашди, бу кўрсаткич ўсишда давом этади. IT соҳалари истиқболли ҳамда улар мамлакат келажаги учун муҳим эканлигини намойиш қилишга интиляпмиз. Жумладан, Beeline Academy лойиҳаси ва ASTRUM Academy билан ҳамкорлик натижасида йил мобайнида 1 000 га яқин ёш истеъдодлар IT соҳасида таълим олишади”, – дея таъкидлайди VEON Group бош директори.

Каан Терзиоглу Ўзбекистон рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматовни яқинда Тошкентда очилган янги ихтисослаштирилган VEON AdTech компаниясининг бош қароргоҳига таклиф қилди, компания Ўзбекистондаги IT Park’нинг навбатдаги вакилига айланган. 2022 йилнинг октабр ойида Гуруҳ раҳбарлари ҳукумат билан учрашув пайтида янги digital-реклама бўлинмаси жорий этилиши ҳамда ўнлаб янги иш ўринлари барпо этилиши ҳақида хабар беришган эди. Ҳозирда компания Ўзбекистонлик ёш мутахассисларни ишга қабул қилмоқда. VEON AdTech digital-маркетинг йўналишини ривожлантириш, VEON компаниялари фаолият юритадиган мамлакатлар учун маҳсулотларни ишлаб чиқиш билан шуғулланади, шу билан бирга AdTech соҳасидаги халқаро тажрибаси ва экспертизасини улашади. Каан Терзиоглу билан учрашувда вазир Шерзод Шерматов IT мутахассислиги соҳасида ҳамкорлик ниҳоятда муҳим эканлигини таъкидлаб ўтди.

“VEON Group Ўзбекистонда янги юқори маошли иш ўринларини барпо этишга ва IT Park резидентлари ҳисобланган бўлинмаларининг экспортини оширишга эътибор қаратишини истаймиз. VEON AdTech очилиши инновацион технологияларга бўлган қизиқишни орттириш, IT соҳасида касб танлаш, қизлар орасида соҳани тарғиб қилиш орқали Ўзбекистон мақомини янги IT-ҳаб сифатида янада мустаҳкамлашига ишончим комил”, – дея таъкидлайди рақамли технологиялар вазирлигининг раҳбари Шерзод Шерматов.
Ўзбекистонда VEON ва Beeline Uzbekistan кўмагида IT мутахассислигини ривожлантиришга қаратилган бир қатор лойиҳалар аллақачон жорий этилди, масалан бўлажак дастурчилар учун киберхавфсизлик бўйича хакатонлар.
“IT Park билан биргаликда биз Tumaris.TECH халқаро лойиҳасида дастурчи қизларни қўллаб-қувватладик ҳамда IT соҳасида жинсий тенглик тамойилларини кучайтиришда давом этмоқдамиз. Ўзбекистоннинг етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорлигимиз жадал ривожланиб бормоқда, талабалар ҳамда бўлажак мутахассислар учун Bee Generation дастури фаолият юритмоқда”, – дея таъкидлайди Beeline Uzbekistan бош директори Анджей Малиновски.















