Тошкент, 2022 йил 12 октябр VEON Ltd. (NASDAQ: VEON, Euronext Amsterdam: VEON) конвергент алоқа ва онлайн хизматларни тақдим этувчи глобал рақамли оператор Ўзбекистонда IТ-таълимни ривожлантириш ва сифат жиҳатидан ўсишига қаратилган ҳамда мамлакатни Марказий Осиёнинг йирик IТ ҳабига айлантиришга ҳисса қўшувчи янги ташаббусларни эълон қилмоқда. Ўзбекистондаги Beeline операцион компанияси орқали фаолият юритаётган VEON рақамли рекламанинг истиқболли йўналишини ривожлантиришни режалаштирмоқда, бунинг учун мамлакатимизда тажриба ва жаҳон даражасидаги мутахассисларни жалб қилган ҳолда ҳудудий AdTech-хизматларининг сервис маркази жорий этилади. Компания, шунингдек, мамлакатдаги маълумотлар таҳлили ва киберхавфсизлик лабораторияларини кенгайтиради.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг VEON компаниялар гуруҳи бош директори Каан Терзиўғли билан учрашувида маълум бўлди.
Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг рақамли экотизимини жадал ривожлантириш учун VEON рақамли рекламага ихтисослашган OTM Глобал бўлимининг минтақавий марказини очади. Келгуси йил давомида янги ОТМ бўлими Ўзбекистоннинг Тошкентдаги янги IТ-паркида ишлаш учун 70 га яқин юқори даражадаги AdTech мутахассисларини ёллайди. Дастлаб, компания Марказий Осиё бозорлари учун рақамли реклама хизматларига эътибор қаратади ва келгуси бир неча йил ичида жаҳон бозорига чиқишни режалаштирмоқда.
Шунингдек VEON, Big Data ва киберхавфсизлик соҳасида ваколатларни ривожлантириб, энг юқори даражадаги тажрибани таклиф қилиб, BeeLab’нинг Ўзбекистондаги рақамли бўлинмасини кенгайтиради. 2023 йилнинг сўнгига қадар VEON BeeLab мутахассислари сонини деярли икки баробарга, яъни 130 дан 250 дан ортиқ кишига оширишни ва Ўзбекистонда соҳанинг кадрлар ресурсларини маълумотлар фанлари, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, скрам методологияси ва ечимлари бўйича юқори малакали мутахассислар билан мустаҳкамлашни режалаштирмоқда. Янги ходимларни жалб қилиш орқали BeeLab Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги банк сектори ва fintech мижозлари учун маълумотлар таҳлили ва киберхавфсизлик бўйича ишларни кенгайтирмоқда.
“Мамлакат келажаги рақамли авлодга тегишли. Шу боис глобал тажрибаси кадрлар салоҳиятимизни оширишга ҳисса қўшаётган етакчи компания ва ташкилотлар билан Ўзбекистон ҳамкорликни фаол ривожлантирмоқда, рақамли мақсадларимизга етишишга янада катта туртки бермоқда. VEON президентимиз Ўзбекистонни минтақавий ИТ-ҳабга айлантириш ташаббусини қўллаб-қувватлаётгани, мутахассисларни IТ соҳасига жалб этаётгани ва юқори малакали мутахассислар захирасини шакллантирган ҳолда илғор компетенцияларни ривожлантираётгани қувонарли”, — деди Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири














