Ўзбекистон | 07:40 / 10.06.2021
2334
2 дақиқада ўқилади

Навоий вилоятида ичимлик суви таъминотидаги узилишлар давом этмоқда

Навбаҳор туманидаги айрим маҳаллаларда ичимлик суви таъминоти тўхтаб қолган, аҳолига оби ҳаёт график асосида, техника ёрдамида ташиб берилаётган эди. Вилоятнинг Кармана туманида ҳам ичимлик суви таъминотида тўхталишлар юзага кела бошлади. Ҳолат юзасидан «Навоий сув таъминоти» МЧЖ расмий баёнот берди

Маълум қилинишича, ҳозирги кунда Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги «Дамхўжа сув таъминоти» МЧЖга қарашли иншоотларда сув босими пастлиги, ёғингарчиликлар йўқлиги ҳамда сув оқимининг камлиги сабабли захирадаги узатиладиган сув таъминоти сатҳи (дебити) пастлашиб кетгани ҳудудларда жиддий муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Таъкидланишича, аҳолини ичимлик суви билан марказлашган ҳолда таъминлаш мақсадида Кармана туманидаги 20 та маҳаллага сув узатиш соатбай тартибда амалга оширилади.

  • Жумладан, ичимлик суви Дўрман, Азамат, Хончорбоғ, Айрончи, Уйрот, Янгиариқ, Талқоқ, Пахтаобод, Камолот, Наврўз, Варқ, Арабхона, Аллон, Нурафшон, Гулобод, Каловот, Қўҳна Қурғон, Дўстлик маҳаллаларида соат 16:00дан 8:00 гача; 
  • Сардоба маҳалласида соат 6:00дан 9:00гача, 12:00дан 14:00гача ҳамда 18:00дан 21:00гача;  
  • Малик маҳалласининг айрим ҳудудларига соат 6:00дан 9:00гача етказиб берилади. 

Ушбу соатбай тартиб сув иншоотларида босим кўтарилгунга қадар амалга оширилади.

Мавзуга оид