Ўзбекистон | 13:26 / 14.06.2021
6519
2 дақиқада ўқилади

Ҳафтанинг биринчи ярмида ҳаво ҳарорати бироз пасаяди

Ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудуди Қозоғистон ҳудудларидан кириб келган салқин ҳаво массалари таъсири остида бўлади. 

“Ўзгидромет” хабарига кўра, ҳарорат кечалари 15-18 даража илиққача пасаяди, кундуз кунлари 32-35 даража иссиқ атрофида, жанубда 36-38 даража иссиқ бўлади.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида шарқий ботиқлик республика ҳудудидан силжийди, ҳаво ҳарорати аста-секин кечалари 20-23 даража иссиққача, кундуз кунлари 36-39 даража иссиққача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида 40-41 даража иссиққача кўтарила бошлайди.

Республиканинг катта қисмида ҳафта давомида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво сақланиб туради, фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида 14 июнда куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.

14-15 июнда республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида конвектив булутлилик ривожланишида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Республика бўйича 14-15 июнда ва 19 июнда шамол баъзи жойларда чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.

14 июнда кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиш хавфи бор.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид