16:00 / 18.06.2021
14368

2021-2022 янги ўқув йилига ҳужжатларни қабул қилиш жараёни бошланди

Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳридаги филиали 2021-2022 янги ўқув йилига ҳужжатларни қабул қилиш жараёни бошланганини эълон қилади. Қабул жараёни 2021 йил 19 июндан 13 июлгача давом этади.

Филиалда республиканинг саноат тармоқларидаги муҳим илмий-технологик вазифаларни ҳал этишга қодир бўлган юқори малакали муҳандис-техник кадрларни халқаро таълим стандартларига мувофиқ тайёрлаш амалга оширилади.

Филиалга 40 фоиз талабалар давлат гранти асосида қабул қилинади. Тўлов-шартнома асосида қабул қилинган талабаларга “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти корхоналари томонидан тўлов пули қоплаб бериш имконияти мавжуд бўлиб, ўқиш тугаганидан сўнг иш билан таъминланиши кафолатланади.

Филиал кампуси замонавий жиҳозланган лаборатория, ёпиқ ва очиқ спорт майдончалари, мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келиб таҳсил олмоқчи бўлганлар учун барча шароитларга эга 225 ўринли шинам талабалар турар жойи мавжуд.

Филиални муваффақиятли тамомлаган битирувчиларга республикамизда барпо этилаётган замонавий кимё корхоналарда ишлаш имконияти берилади.

Манзил: Мирзо Улуғбек тумани, ТТЗ-1, 47-уй.

Маълумотлар учун телефон:

+99878 1407408

+99855 5033054

+998996445238

Реклама ҳуқуқи асосида

Top