11:46 / 19.06.2021
2166

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлган автомактаб устаси қўлга олинди

Марғилон шаҳрида машғулотларга қатнашмасдан туриб ҳам 15 кун ичида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлган автомактаб устаси ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Марғилон шаҳар бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида “P.A.” МЧЖга қарашли автомактаб катта устаси Т.Х. фуқаро Н.га ўқув машғулотларига қатнашмасдан 15 кун ичида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига 350 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Олтиариқ туманида сохта диплом тайёрлаб бермоқчи бўлган фирибгар қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.

Top