Ўзбекистон | 10:05 / 19.06.2021
23076
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ҳолатлар сони қарийб 400га етди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда мамлакатнинг барча ҳудудларида коронавирус аниқланиб, бир нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 18 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 105610 (+391) нафарни ташкил этмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан ташқари, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида юқори кўрсаткичлар қайд этилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 13 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 8 нафари Андижон вилоятида,
  • 12 нафари Бухоро вилоятида,
  • 27 нафари Жиззах вилоятида,
  • 5 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 3 нафари Навоий вилоятида,
  • 7 нафари Наманган вилоятида,
  • 60 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 3 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 66 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 5 нафари Фарғона вилоятида,
  • 5 нафари Хоразм вилоятида,
  • 45 нафари Тошкент вилоятида,
  • 132 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Бухоро вилоятида 10 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 24 нафар,
  • Навоий вилоятида 3 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 15 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 39 нафар,
  • Фарғона вилоятида 7 нафар,
  • Хоразм вилоятида 2 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 193 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 101311 (+293) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 718 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3581 нафар бемор даволанмоқда.

Мавзуга оид