Ўзбекистон | 10:09 / 26.06.2021
32107
2 дақиқада ўқилади
Коронавирус: Кунлик ҳолатлар 500дан ошди, 2 бемор вафот этди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда касаллик қайд этилганлар 500 нафардан, даволанаётган беморлар 3500 нафардан ошгани, икки нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.
«2021 йил 25 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 108730 (+546) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.
Бу йил бошидан буён қайд этилган навбатдаги энг юқори кўрсаткичдир.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 12 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 13 нафари Андижон вилоятида,
- 20 нафари Бухоро вилоятида,
- 21 нафари Жиззах вилоятида,
- 10 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 6 нафари Навоий вилоятида,
- 8 нафари Наманган вилоятида,
- 90 нафари Самарқанд вилоятида,
- 11 нафари Сирдарё вилоятида,
- 30 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 32 нафари Фарғона вилоятида,
- 35 нафари Хоразм вилоятида,
- 94 нафари Тошкент вилоятида
- 164 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 13 нафар,
- Бухоро вилоятида 30 нафар,
- Жиззах вилоятида 15 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 9 нафар,
- Навоий вилоятида 2 нафар,
- Самарқанд вилоятида 45 нафар,
- Фарғона вилоятида 16 нафар,
- Хоразм вилоятида 9 нафар,
- Тошкент вилоятида 41 нафар,
- Тошкент шаҳрида 274 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 104461 (+454) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 727 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3542 нафар бемор даволанмоқда.
Мавзуга оид
11:40 / 13.12.2022
Ўзбекистонда кунлик коронавирус статистикаси сезиларли пасайди
10:54 / 07.12.2022
Тошкент шаҳрида бир кунда 100 дан ортиқ кишида коронавирус аниқланди
10:10 / 04.12.2022
Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ҳолатлар сони февралдаги даражага қайтди
11:15 / 02.12.2022