Ўзбекистон | 10:14 / 27.06.2021
33100
2 дақиқада ўқилади
Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ўсиш юқорилигича қолмоқда
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда қарийб 500 кишида касаллик қайд этилиб, икки бемор вафот этгани тўғрисида хабар берди.
«2021 йил 26 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 109223 (+493) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 25 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 14 нафари Андижон вилоятида,
- 16 нафари Бухоро вилоятида,
- 27 нафари Жиззах вилоятида,
- 7 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 6 нафари Навоий вилоятида,
- 22 нафари Наманган вилоятида,
- 85 нафари Самарқанд вилоятида,
- 14 нафари Сирдарё вилоятида,
- 32 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 36 нафари Фарғона вилоятида,
- 49 нафари Хоразм вилоятида,
- 41 нафари Тошкент вилоятида,
- 119 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар,
- Бухоро вилоятида 12 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 10 нафар,
- Наманган вилоятида 19 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 59 нафар,
- Фарғона вилоятида 2 нафар,
- Хоразм вилоятида 17 нафар,
- Тошкент вилоятида 135 нафар,
- Тошкент шаҳрида 283 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 105006 (+545) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 729 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3488 нафар бемор даволанмоқда.
Мавзуга оид
11:40 / 13.12.2022
Ўзбекистонда кунлик коронавирус статистикаси сезиларли пасайди
10:54 / 07.12.2022
Тошкент шаҳрида бир кунда 100 дан ортиқ кишида коронавирус аниқланди
10:10 / 04.12.2022
Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ҳолатлар сони февралдаги даражага қайтди
11:15 / 02.12.2022