Ўзбекистон | 10:39 / 30.06.2021
30665
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Кунлик ҳолатлар сони 500га яқин, кунлик ўлимлар сони ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 487 кишида касаллик аниқланиб, 647 бемор тузалгани, 3 бемор вафот этгани тўғрисида хабар берди.

«2021 йил 29 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 110677 (+487) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 15 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 16 нафари Андижон вилоятида,
  • 16 нафари Бухоро вилоятида,
  • 35 нафари Жиззах вилоятида,
  • 11 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 7 нафари Навоий вилоятида,
  • 31 нафари Наманган вилоятида,
  • 85 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 16 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 51 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 60 нафари Фарғона вилоятида,
  • 3 нафари Хоразм вилоятида,
  • 52 нафари Тошкент вилоятида,
  • 89 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 18 нафар,
  • Бухоро вилоятида 18 нафар,
  • Жиззах вилоятида 19 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 11 нафар,
  • Навоий вилоятида 11 нафар,
  • Наманган вилоятида 10 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 72 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 41 нафар,
  • Фарғона вилоятида 32 нафар,
  • Хоразм вилоятида 30 нафар,
  • Тошкент вилоятида 20 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 365 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 107063 (+647) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 736 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 2878 нафар бемор даволанмоқда.

Мавзуга оид