11:00 / 30.06.2021
8164

Ортиқча харажатсиз салқин уй – жуда осон!

Ҳозирда уйларнинг томини ёпишда тунука шифер, металл черепицаларни қўллаш кенг оммалашди. Сабаби улар анча чидамли, арзон, хавфсиз ва жуда енгил. Бироқ унинг камчиликлари ҳам етарлича: бунақа том юқори акустик хусусиятга эга бўлади ва қуёш нурлари остида жуда тез қизиб, ҳарорат баъзан 100 даражагача етиши мумкин. Ҳар йили 6 ой давомида бунақа том остида яшаш ва ишлаш анча оғир, сабаби хона дим ва чидаб бўлмас даражада иссиқ бўлади. Натижада кондиционерлар кеча-ю кундуз ишлайди, уларнинг филтрини тозалаш (йилда камида 1 марта!), фреонни алмаштириш, бузилиб қолса, таъмирлаш ёки янгисини сотиб олиш керак бўлади. Хуллас, бир харажат кетидан бошқаси чиқиб келаверади. Бундай “домино эффекти”ни томни бир марта тўғри йўл билан қоплаш орқали бир умрга ҳал қилиш мумкин. Минерал пахта осонлик билан жазирама ёз иссиғини енгади! Энг муҳими, бу сиз ўйлаганчалик қиммат эмас!

Минерал пахтадан тайёрланган махсус қопламалар ташқаридан келадиган барча қуёш «зарба»ларини ўзига қабул қилади! Шу сабабли томни ушбу материал билан термоизоляция қилиш совитиш қурилмасига тушадиган юкни камайтириш нуқтаи назаридан жуда самарали бўлиб, катта миқдордаги электр энергиясини (ёки хусусий хонадонларни иситиш учун сарфланадиган табиий газни) тежаб қолади. Бу жиҳатдан минерал пахта нафақат ёзда, балки қишда ҳам бирдек асқатади. Минерал пахта билан қопланган том остида кондиционернинг ишлаш вақти ҳам сезиларли даражада камаяди (уйни совитиш ёки иситиш учун бир неча соат кифоя), ичкарига кирадиган шовқин камаяди, ёнғин хавфсизлиги даражаси ошади.

Сиз ўз яқинларингиз ҳақида қайғуришингиз, ўз уйингизда соғлом микроиқлимни яратишингиз ва юқори изоляцион хусусиятларга эга ECOVER минерал пахталари ёрдамида пулингизни тежаб қолишни бошлайдиган пайт келди.

ECOVER – бу:

  • Ташқаридаги ҳарорат таъсирини кескин камайтиради. Юқори ҳарорат ёки қаҳратон совуқда шакли ўзгармайди.
  • Кимёвий ва биологик жиҳатдан чидамлилик. Ҳеч қандай токсик таъсири йўқ, зараркуранда ва ҳашаротлардан ҳоли!
  • Терламайди. Материал “нафас олади” ва иссиқхона эффектини ҳосил қилмайди.
  • Ўрнатиш жуда осон. Катта уйнинг томини бир кунда бемалол қоплаб чиқса бўлади!
  • Ёнғиндан хавфсиз ва шовқиндан ҳимоялайди. Хотиржам ухлашингиз мумкин.
  • Ва энг муҳими – ҳароратни ўтказиш кўрсаткичи жуда паст. Қишда иссиқ, ёзда салқин – йил бўйи қулайлик!

ECOVER'нинг хизмат муддати, агар ўрнатиш қоидалари тўғри бажарилса, 50 йилдан кам эмас!

ECOVER пулни тўғри сарфлаш ва узоқ муддатли инвестиция киритишни биладиганлар учун ажойиб танлов. ECOVER минерал пахта қопламалари уйда соғлом иқлимни яратади ва бинонинг энергия сарфини сезиларли даражада камайтиради. Айниқса, уйнинг томи тунука билан ёпилган бўлса!

ECOVER'ни танланг ва битта кондиционер пулига “энергия тежамкор” уйга эга бўлинг! Қопламани ўрнатиб бериш мутлақо бепул!

ECOVER уйда алоҳида иқлим яратади!

Телефон: +998 71 207-67-76

Сайт: www.ecover.uz

Instagram: @ecover_uzb

Facebook: fb.com/Ecover-Uzbekistan

Telegram: t.me/ecover_uzb

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид
Top