11:50 / 30.06.2021
3168

Ўзбекистонда бизнес фаоллик индекси 8 фоизга пасайди

Ўзбекистонда май ойида бизнес фаоллик индекси ўтган ойга нисбатан 8 фоизга пасайди. Бироқ ўтган йилнинг шу даврига нисбатан бизнес фаоллик 25,5 фоизга ўсди. Энг юқори ўсиш Самарқанд вилоятида қайд этилди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази жорий йил май ойи учун бизнес фаоллик индексини ишлаб чиқди. Унга кўра, бизнес фаоллик индекси ўтган ойга нисбатан 8,2 фоизга камайди. Ўтган ойга нисбатан ишбилармонлик фаоллиги индекси пасайишига қарамай, унинг ўсиши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25,5 фоизни ташкил этди.

2021 йил май ойида ишбилармонлик фаоллиги индекси 8,2 фоизга пасайиб, 918 пунктни ташкил этди. Қуйида таркибий қисмлар ўзгариши:

  •  хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидаги операциялар сони 9,5 фоизга камайди;
  •  фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг таркибий қисми ўтган ой даражасида қолди (0,0 фоиз);
  •  товар биржасида хомашё сотиб олиш интенсивлиги 10,7 фоизга камайди;
  •  товар белгилари 19,2 фоизга камайди.

Ҳудудлар кесимида Самарқанд вилояти энг юқори ўсишни кўрсатди.

2021 йил май ойида бизнес фаоллик ўтган ойга (2021 йил апрел) нисбатан 4та ҳудудда ўсди. Самарқанд (35,9 фоиз), Сирдарё (33,0 фоиз), Сурхондарё (31,9 фоиз) вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида (31,1 фоиз) сезиларли ўсиш кузатилди.

Шу билан бирга, Фарғона (- 11,3 фоиз), Хоразм (- 10,4 фоиз), Қашқадарё (- 9,9 фоиз) ва Наманган (- 6,5 фоиз) вилоятларида сезиларли пасайишни кўриш мумкин.

Банк операциялари бўйича:

-2021 йил май ойида банклараро тўлов операциялари сони 4576,8 мингтани ташкил этди ва 2021 йил апрелга нисбатан 481,3 минг битимга (-9,5 фоиз) камайди;

-барча ҳудудларда банк операциялари сони камайди;

-2021 йил май ойида барча ҳудудларда ўтган ойга нисбатан юридик шахслар ўртасида банк операциялари сони камайди. Хусусан, энг сезиларли пасайиш Наманган (-17,8 фоиз), Самарқанд (-15,5 фоиз), Сурхондарё (-15,1 фоиз) вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида (-17,2 фоиз) кузатилди.

Товар алмашинуви бўйича фаолият:

- 2021 йил май ойида бизнес фаоллик индексининг биржа компоненти 0,893 эди. Бу ўтган ойга нисбатан компонентлар даражасининг 10,7 фоизга пасайишини англатади, бу эса битимлар сонининг камайиши (-7,0 фоиз) ва ҳар бир операцияда сотиб олинган товарларнинг ўртача жисмоний ҳажмининг пасайиши билан боғлиқ (- 14,4 фоиз);

-2021 йил апрел ойи натижаларига кўра, Республика товар-хомашё биржаси умумий товар айланмаси 5,426,3 млрд сўмни ташкил этди, бу ўтган ойга нисбатан 2,6 фоизга кам;

Тадбиркорлик корхоналари фаолияти:

- фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг таркибий қисми 2021 йил май ойида 1.0000ни ташкил этди, бу ўтган ойнинг даражаси сақланиб қолганини англатади. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14,1 фоиз ўсиш билан ижобий кўрсаткичга эга;

- 2021 йил май ойида фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг сони 7283 донага кўпайишига қарамай, ушбу таркибий қисм йирик корхоналарнинг қисқариши ҳисобига камайди;

- йирик корхоналар сони 116 донага камайди;

- ҳисобот даврида кичик бизнес субъектлари сони 436,742дан 443,497 донага ўсди (ўсиш 6755тага). Фермер хўжаликлари сони 106 941дан 107 585 донага ўсди (ўсиш 644 бирлик). Фаолият юритаётган йирик корхоналар сони 3068 донани ташкил этди, бу 2021 йил апрелга нисбатан 116 донага кам;

- товар белгисини рўйхатдан ўтказиш;

- 2021 йил май ойида ҳимояланган савдо белгиларининг индекси 0,8079ни ташкил этди, бу ўтган ойга нисбатан 19,2 фоизга пасайишни англатади. Жорий йилнинг май ойида юридик шахслар 265 товар ва савдо номларини рўйхатдан ўтказдилар.

Aввалроқ, Ўзбекистон – Туркия бизнес-форуми якунлари бўйича умумий қиймати 514,7 миллион долларга тенг бўлган 10та инвестиция лойиҳаси ҳамда 165,2 миллион долларлик 15та савдо шартномаcи имзолангани маълум қилинганди.

Top