Ўзбекистон | 10:30 / 01.07.2021
21711
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Кунлик ҳолатлар сони 500га яқин, яна 4 бемор вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда мамлакатда 476та янги касалланиш ҳолати аниқланиб, 600дан ортиқ киши тузалгани ва 4 бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 30 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 111153 (+476) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 20 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 20 нафари Андижон вилоятида,
  • 25 нафари Бухоро вилоятида,
  • 41 нафари Жиззах вилоятида,
  • 16 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 7 нафари Навоий вилоятида,
  • 43 нафари Наманган вилоятида,
  • 72 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 18 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 32 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 28 нафари Фарғона вилоятида,
  • 4 нафари Хоразм вилоятида,
  • 49 нафари Тошкент вилоятида,
  • 101 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар,
  • Бухоро вилоятида 9 нафар,
  • Жиззах вилоятида 36 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 15 нафар,
  • Наманган вилоятида 10 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 92 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 27 нафар,
  • Фарғона вилоятида 22 нафар,
  • Хоразм вилоятида 11 нафар,
  • Тошкент вилоятида 41 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 367 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 107696 (+633) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 740 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 2717 нафар бемор даволанмоқда.

Мавзуга оид