Ўзбекистон | 10:30 / 01.07.2021
21710
2 дақиқада ўқилади
Коронавирус: Кунлик ҳолатлар сони 500га яқин, яна 4 бемор вафот этди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда мамлакатда 476та янги касалланиш ҳолати аниқланиб, 600дан ортиқ киши тузалгани ва 4 бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.
«2021 йил 30 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 111153 (+476) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 20 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 20 нафари Андижон вилоятида,
- 25 нафари Бухоро вилоятида,
- 41 нафари Жиззах вилоятида,
- 16 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 7 нафари Навоий вилоятида,
- 43 нафари Наманган вилоятида,
- 72 нафари Самарқанд вилоятида,
- 18 нафари Сирдарё вилоятида,
- 32 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 28 нафари Фарғона вилоятида,
- 4 нафари Хоразм вилоятида,
- 49 нафари Тошкент вилоятида,
- 101 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар,
- Бухоро вилоятида 9 нафар,
- Жиззах вилоятида 36 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 15 нафар,
- Наманган вилоятида 10 нафар,
- Самарқанд вилоятида 92 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 27 нафар,
- Фарғона вилоятида 22 нафар,
- Хоразм вилоятида 11 нафар,
- Тошкент вилоятида 41 нафар,
- Тошкент шаҳрида 367 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 107696 (+633) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 740 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 2717 нафар бемор даволанмоқда.
Мавзуга оид
11:40 / 13.12.2022
Ўзбекистонда кунлик коронавирус статистикаси сезиларли пасайди
10:54 / 07.12.2022
Тошкент шаҳрида бир кунда 100 дан ортиқ кишида коронавирус аниқланди
10:10 / 04.12.2022
Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ҳолатлар сони февралдаги даражага қайтди
11:15 / 02.12.2022