Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский Путинга: украинлар ва россияликлар бир халқ эмаслиги аниқ
Украина президенти Владимир Зеленский Россия президенти Владимир Путиннинг 30 июн куни россияликлар билан тўғридан тўғри мулоқотида янграган айрим фикрларига жавоб қайтарди.
Фото: РИА Новости
Украина президенти Путиннинг Зеленский «ўз мамлакатини ташқи бошқарув ихтиёрига бериб қўйгани, Украина ҳаётига оид муҳим масалалар Киевда эмас, Вашингтонда ҳал қилиниши» тўғрисидаги сўзларига эътироз билдирди.
«Бу гўёки мен "Ҳамма нарса Кремлда ҳал қилинадиган бўлса, россияликларга сайловларнинг, демократиянинг нима кераги бор?" деб гапиришимга ўхшайди»,— деди Зеленский.
У Россия президентининг украинлар ва россияликларни бир халқ деган фикрига ҳам қўшилмади.
«Келинг, ҳаммасига нуқта қўяйлик. Биз бир халқ эмаслигимиз аниқ»,— деди Украина президенти.
Зеленский икки халқ ўртасида умумий жиҳатлар борлигини эътироф этди.
«Аммо яна бир марта қайтараман, бир халқ эмасмиз. Бир халқ бўлганимизда Москвада гривна муомалада бўлар, давлат думаси тепасида эса сариқ-мовий байроқ ҳилпираётган бўларди. Яна бир нарса – бир вақтнинг ўзида бизнинг ҳудудларни очиқчасига эгаллаб ва Донбассда қирғинни давом эттирган ҳолда "бир халқ" тўғрисида гапириб бўлмайди», - деди у.
Мавзуга оид
13:41 / 09.02.2026
Бабиш: Европа Украина бўйича Путин билан музокара олиб бориши керак
16:08 / 30.01.2026
Трамп Путин кучли совуқ туфайли Киевга зарбаларни тўхтатиб туришини айтди
07:50 / 23.01.2026
Путин Кремлда Трампнинг вакиллари билан учрашди
22:39 / 21.01.2026