Жаҳон | 23:05 / 05.07.2021
5297
1 дақиқада ўқилади

Флоридада қисман қулаб тушган бино тўлиқ бузиб ташланди

Фото: Twitter

АҚШнинг Серфсайд шаҳрида (Флорида штати) бир қисми қулаб тушган Champlain Towers South кўп қаватли турар жой биноси тўлиқ бузиб ташланди. Бинони Флоридага яқинлашаётган Эльза бўрони сабабли бузиб ташлашга қарор қилинган.

Бўрон уйнинг сақланиб қолган қисми қутқарувчилар ишлаётган ҳудудга қулашига олиб келиши мумкин бўлган. Бинони тўлиқ бузиш учун унга портловчи моддалар жойлаштириб чиқилган ва унинг назоратли бузилиши амалга оширилган.

Бу вақтда қидирув ишлари вақтинча тўхтатиб турилган.

12 қаватли бино 24 июн тонгида қулаб тушганди. Фожиа жойида 400га яқин қутқарувчи иш олиб бормоқда. Охирги маълумотларга кўра, фожиа қурбонлари сони 27 нафарга етди. Яна 121 одамнинг тақдири номаълумлигича қолмоқда.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид