Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда юк машинаси кўприк остидаги бетонга урилди
Яккасарой туманида юк машинаси кўприк остидаги бетонга бориб урилди. Бу ҳақда ЙҲХББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 9 июль куни соат 11:40ларда Тошкент шаҳри Яккасарой тумани КХАЙ-Бобур кўчалари кесишмаси кўприк остида ҳайдовчи, 1969 йилда туғилган Н.Д. “HOVO” русумли юк автомашинасида 3.13 “Чекланган баландлик” йўл белгисига амал қилмай ҳаракатланиб, кўприк остидаги бетонга урилиб, йўл транспорт ҳодисасини содир қилган.

“Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан маьмурий иш хужжатлари расмийлаштирилган, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраб қоламиз”, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
17:12
“Тошкентни дунёдаги энг қулай шаҳарлардан бирига айлантирамиз” – ҳоким Шавкат Умрзоқов билан суҳбат
08:41
Бельгия Тошкентда элчихона очади
22:18 / 04.06.2026
Зангиотадаги темирйўл кесишмаси ўрнида йўл ўтказгич қурилади
16:14 / 04.06.2026