Жамият | 16:47 / 13.07.2021
76088
1 дақиқада ўқилади

Косонсойда сел одамларни оқизиб кетди, 8 киши ҳалок бўлди

13 июль куни Наманган вилоятининг Косонсой туманида дўл ёғиши ортидан келган сел одамларни оқизиб кетди. ФВВ маълумотига кўра, 8 кишининг жасади топилган, яна 6 киши табиий офатдан жабрланган.

Фото: Наманган вилояти ФВБ матбуот хизмати

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Наманган вилояти Косонсой туманида содир бўлган вазият юзасидан бирламчи маълумот берди.

«Бугун, 13 июль куни Қирғизистон Республикаси Жалолобод вилояти ҳудудида кучли ёмғир ёғиши натижасида сел оқимлари ҳосил бўлган. Ушбу сел оқимлари 13:35ларда Наманган вилояти Косонсой тумани «Обод» МФЙ ҳудудидан ўтувчи «Косонсой» сойидан оқиб келган. 

Воқеа жойига вилоят ФВБ, ИИБ бошлиқлари, Прокуратура органлари ходимлари чиқишган ҳамда вазият назоратга олинган.  

Ҳодиса оқибатида 8 нафар фуқаро вафот этган, 6 нафар фуқаро тан жароҳати олган», дейилади вазирлик хабарида.

Ҳудудда ФВВ қутқарувчилари томонидан қидирув-қутқарув ишлари амалга оширилмоқда. Ҳолат бўйича дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда. 

Мавзуга оид