Жамият | 14:36 / 19.07.2021
12638
1 дақиқада ўқилади

Бугун барча ходимлар ишдан 1 соат эрта кетиши керак

Бугун, 19 июл куни, барча ходимлар ишдан бир соат эрта кетиши керак. Бу Меҳнат кодексида белгилаб қўйилган.

Фото: Shutterstock

Меҳнат кодексининг 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эртага, 20 июл куни - Қурбон ҳайити, Меҳнат кодекси 131-моддасига биноан ишланмайдиган кун ҳисобланади. Шу туфайли, 19 июл куни барча ходимлар одатдагидан 1 соат эртароқ уйга кетишга ҳақли.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг 2021 йил 10 майдаги ПФ–6222-сон фармони билан 2021 йил 21–22 июл кунлари дам олиш кунлари сифатида белгилангани, шунингдек президент қарори билан 2021 йил 20 июл куни Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланиши натижасида ўзбекистонликлар Қурбон ҳайити муносабати билан кетма-кет 3 кун (20 – 22 июл) дам оладиган бўлди.

Мавзуга оид