Ўзбекистон | 21:40 / 21.07.2021
20421
1 дақиқада ўқилади
Фото: «Афросиёб» тезюрар поезди Санкт-Петербург портидан Ўзбекистонга йўл олди
Испаниядан олиб келинаётган «Афросиёб» тезюрар поезди вагон ва локомотивлари Санкт-Петербург шаҳридан Ўзбекистонга йўл олди.
2021 йилнинг 30 июнь куни Испаниянинг Бильбао портидан 2та локомотив ва 11та вагон, шунингдек, алоҳида яна 4та вагон ортилган кема июль ойининг биринчи ўн кунлигида Россиянинг Санкт-Петербург портига етиб келганди.
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ мутахассислари россиялик ҳамкасблари билан ҳамкорликда мазкур поездни Ўзбекистонга олиб келишга ҳозирлади. 2021 йил 20 июль куни Афросиёб поезди Санкт-Петербург шаҳридан Ўзбекистонга қараб йўлга чиқди», дейилади «Ўзтемирйўлйўловчи» матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
14:53 / 06.12.2024
Тошкент ва Самарқанд ўртасида қўшимча “Афросиёб” қатнови йўлга қўйилади
21:49 / 14.10.2024
«Афросиёб» поезди бирор йил даромад кўриб ишламаган — «Ўзбекистон темирйўллари» раиси
18:34 / 07.10.2024
«Афросиёб» тезюрар поездлари қатнови жадвали ўзгартирилди
21:20 / 19.08.2024