20:47 / 21.07.2021
61339

Гарри Поттер китобларини ёзишга илҳомлантирган – Порто шаҳрига саёҳат (фото)

Имтиҳонлар якунланиб, Европа бўйлаб саёҳат қилишни бошладим, - дейди UzbekLife’нинг Германиядаги колумнисти Маҳкам Ҳамидов.

Ниҳоят университетдаги имтиҳонлар якунланиб, таътил бошланди. Фурсатдан фойдаланиб, анчадан буён ният қилиб келаётган Европа бўйлаб саёҳат қилишни бошладим.

Биринчи саёҳат манзилим, Криштиану Роналду юрти Португалия бўлди. Ҳозир мамлакатнинг гўзал шаҳарларидан бири Портодаман.

Порто Португалиянинг иккинчи катта метрополияси. Шаҳарнинг ўзида 200 мингдан ортиқ одам яшайди.

Шаҳарнинг асосий даромад манбаи туризм ва вино ишлаб чиқариш.

Шаҳарда энг эътиборимни тортган жиҳат ҳали ҳам эски биноларининг сақланиб қолганлиги бўлди.

Уларнинг аксарияти 11 - 12 асрларга бориб тақалади.

Масалан, ушбу катедраль 12 асрда қурилган.

Айнан ушбу шаҳарда дунёга машҳур портвейн ишлаб чиқарилади. Сиз расмда кўраётган қайиқда бочкалар турипти. Уларнинг ичида портвейн ва улар шу тарзда Атлантика океанига чиқиб, Европанинг бошқа шаҳарларига тарқалган.

Ушбу трамвайлар эса 1872 йилдан бошлаб отлар уларни тортиши орқали ҳаракатланган. 1904 йилдан бошлаб электрофикациялаш бошланган ва 1914 йилга келиб отлардан бутунлай воз кечишган ва электр энергияси орқали ҳаракатланган. Улар бугунги кунга қадар жамоат транспорти сифатида шаҳар бўйлаб ҳаракатланади.

Порто асосан жуда тор кўчалардан иборат. Яна бир ўзига хослиги, шаҳар текисликда жойлашмаган, тепа-пастликлар кўп.

Черковлар бўлса, шаҳарнинг энг юқори ва кўринар жойларда қурилган. Уларни шаҳарнинг деярли ҳар бир бурчагидан кўриш мумкин.

Шунингдек, шаҳарни “азулежу”лар безаб туради. Азулежу – традиционно Португалияга хос биноларни турли расмлар билан кафелга ўхшаган материал билан безаш, айнан Портода жуда кўп бинолар, айниқса, черковлар, азулежу билан безалган. Асосан, кўк-оқ ранглар билан безалиб туради.

Портонинг яна бир ўзига хос жойларидан бири бу “Лелло” деб номланган китоб дўкони. Айнан ушбу китоб дўкони Жоан Роулингни ўзининг машҳур Гарри Поттер китобларини ёзишга илҳомлантирган.

Роулинг Порто шаҳрида оддий инглиз тили ўқитувчиси бўлган ва ўша даврларда ушбу дўконга кўп келиб турган. Гарри Поттер фильмидаги айрим саҳналар ушбу дўконда ҳам суратга олинган.

Маҳкам Ҳамидов
UzbekLife’нинг Германиядаги колумнисти

Top