Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бугун абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланади
Бугун, 22 июл куни олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтишнинг сўнгги куни бўлиб, 22 июль куни соат 23:59да абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланади.
Абитуриентлар мазкур муддат давомида Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz сaйти ва Давлат тест марказининг my.dtm.uz сaйти орқали олий таълим муассасаларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтишлари, ўз маълумотларини ўзгартиришлари ва тест синови учун тўловни амалга оширишлари (олдинги йиллар битирувчилари) мумкин.
“Барча абитуриентларга муваффақият тилаган ҳолда қабулнинг сўнгги соатларини кутмасдан эртароқ рўйхатдан ўтишларини ҳамда таълим йўналишлари ва танлов устуворлигини белгилашда эътиборли бўлишларини тавсия қиламиз”, дейилади Ягона портал хабарида.
Аввалроқ, Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг 1-сон баёни билан мақсадли қабул параметрлари ва давлат буюртмаси параметрларининг тиллар кесимидаги тақсимоти тасдиқланганди.
Мавзуга оид
21:33 / 21.06.2026
ОТМларга қабул учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 432 805 нафардан ошди
17:44 / 25.05.2026
Олийгоҳларда контракт тўлаш муддати узайтирилди
17:41 / 11.02.2026
2026 йилги тест имтиҳонларида топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди
18:25 / 13.01.2026