17:49 / 22.07.2021
14408

Фарғонанинг собиқ ҳокими вилоят Халқ қабулхонасига раҳбар этиб тайинланди

Абдуҳошим Абдуллаев Ўзбекистон президентининг Фарғона вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири этиб тайинланди.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фарғона вилояти Халқ қабулхонасида вилоят ҳокимлиги вакиллари ҳамда шаҳар-туманлар халқ қабулхоналари раҳбарлари иштирокида ўтган тадбирда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Авазбек Ўринбоев томонидан ушбу тайинлов ўқиб эшиттирилган.

Абдуҳошим Абдуллаев 1950 йилда Фарғона туманида туғилган. Фарғона политехника институтини тамомлаган.

1972–1990 йилларда Фарғона ёғ-мой комбинатида, Фарғона «Азот» ишлаб чиқариш бирлашмасида турли лавозимларда меҳнат қилган. 1990–1991 йилларда Фарғона шаҳар партия қўмитаси тафтиш комиссияси раиси бўлган. 1991–1992 йилларда ЎзХДП Фарғона шаҳар кенгаши биринчи котиби бўлиб ишлаган. 1992–1994 йилларда Фарғона «Азот» ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директори, 1994 йилда Ўзбекистон кимё саноати уюшмаси ишлаб чиқариш бўлими бошлиғининг ўринбосари, 1994–2005 йилларда бирлашма бош директорининг ишлаб чиқариш бўйича ўринбосари, бош директори лавозимларида меҳнат қилган.

Абдуллаев 2005–2006 йилларда Марғилон шаҳар ҳокими, 2006–2008 йилларда Фарғона вилояти ҳокими бўлган, 2017–2019 йилларда «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқарув раиси бўлган ва 2019 йил февралида пенсияга чиққанди.

У 2006 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган.

 

Top