15:41 / 23.07.2021
9907

Россия “Толибон”ни тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан ҳозирча чиқармаслиги маълум қилинди

Аввалроқ толиблар Россиядан ҳаракатни санкциялар рўйхатидан чиқаришни сўраганди.

Россия ҳукумати “Толибон” ҳаракатини тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқаришни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

“Бу масалада ҳозирча янгилик йўқ. Янгилик бўлганида хабар қиламиз”, — деди Кремл вакили.

Унинг сўзларига кўра, “Толибон” Афғонистонда мавжуд қудратли куч ҳисобланади. Песковнинг қайд этишича, Афғонистон ҳудудида содир бўлаётган барча воқеалар Москва учун муҳим. Бундан ташқари, бу воқеалар Россиянинг ҳамкорлари, биринчи навбатда Тожикистонга нисбатан таҳдид солмаслиги керак.

Аввалроқ толиблар Россиядан ҳаракатни санкциялар рўйхатидан чиқаришни сўраганди.

Ҳаракатнинг Доҳадаги сиёсий офиси вакили Суҳайл Шаҳиннинг маълум қилишича, “Толибон” Россия томони билан ҳаракатга нисбатан қўйилган санкцияларни олиб ташлаш масаласини муҳокама қилган.

Мавзу
АҚШнинг Афғонистондан кетиши
АҚШ Афғонистонда 20 йил давом этган ҳарбий кампаниясини тамомламоқда. Толиблар эса мамлакат ҳудудларини бирин-кетин эгаллаб олмоқда.
Барчаси
Top